 
                Матнли трансляция: Яман – Ўзбекистон. Ҳисоб очилди!
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи 7-туридан ўрин олган Яман – Ўзбекистон тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+6' Учрашув якунланди. Терма жамоамиз қийин кечган баҳчда ғалаба қозонди 
- 90+5'Одил Аҳмедов майдонда ўтириб олди 
- 90+4'Терма жамоамиз сўнги дақиқаларда олдинга интилмоқда 
- 90+6' Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди 
- 89'Терма жамоамиз сафида 2та ўзгариш бўлади: Йўлдошев ўрнига Зотеев, Шомуродов ўрнига эса Сергеев туширилди 
- 88'Машариповга нисбатан яна қоида бузилди. Ҳакам бу сафар пенгальти белгиламади 
- 87'Ҳаммадан баланд сакраган Санжар Қувватов тўпни эгаллаб олди 
- 87' Яман терма жамоаси бурчакдан тўпни узатиб беради 
- 81' ВАЙ! Аҳмедовнинг 11 метрдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди 
- 80' Вагиз Галиулинга нисбатан жарима майдонида қўполлик ишлатилди. ПЕНАЛЬТИ! 
- 78'Тўқнашувлар кўпайиб кетди. Бу сафар Ашурматовга нисбатан қоида бузилди 
- 77' Элдор Шомуродов огоҳлантирилди 
- 76'Элдорда қулай имконият бўлиши мумкин эди. Афсус у тўпни ўзига тўғрилай олмайди 
- 75' Терма жамоамиз сафида навбатадги ўзгариш: Санжар Қодирқулов ўрнига Вагиз Галиулин майдонга тушди 
- 74' Санжар Қодирқулов жароҳат олиб майдонда ётибди 
- 73'Терма жамоамиз чиройли ҳужум ташкил қилганди. Якуний зарбагача етиб бормади 
- 70'Яман футболчилари майдонда ётиб олмоқда. Шу тариқа, ўйин темпини туширишга ҳаракат қилишмоқда 
- 69' Яман терма жамоасида ўзгариш Аҳмад Моҳир Мансур Тофуқ ўрнига майдонга тушди 
- 63' Муҳаммад Бўқшан огоҳлантирилди 
- 63' Алижоновга нисбатан қўпол ўйнашди 
- 63'Шомуродов чалқанча услубда зарба йўллашга ҳаракат қилганди. Элдор тўпга улгурмай қолди 
- 61' Вадим Абрамов Икром Алибоев ўрнига Аброр Исмоиловни майдонга туширди 
- 60'Алижоновдан навбатдаги зарба. Ноаниқ! 
- 58'Жаримадан узатилган тўпни Қувватов эгаллаб олди 
- 58'ЗАРБАА! Машарипов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Рақиб дарвозабонидан сейв 
- 54' Машарипов рақиб ҳимоячиларини чиройли тарзда алдаб тўпни узатди. Аҳмедовнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди 
- 51'Яман иккинчи бўлимни фаолроқ бошлади 
- 51'Яна ҳимоячиларимиз рақиб футболчиларига зарба беришига қўйиб беришмоқда. Қувватов ўз ўрнида 
- 49'Машарипов рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди 
- 47'СЕЙВ! Қувватов терма жамоамизни голдан қутқарди. 
- 46'Иккинчи тайм бошланди! 
- 46' Терма жамоамиз иккинчи бўлимни ўзгариш билан бошлайди. Умар Эшмуродов ўрнига Рустам Ашурматов туширилди 
- 45'Жамоалар майдонга қайтишди 
- 45+3' Биринчи тайм якунланди. Танаффус! 
- 45+2' Икром Алибоевга сариқ карточка кўрсатилди. 
- 45' Биринчи таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 45' Аҳмедовнинг узатмасидан сўнг Қобилов бош билан зарба йўллади ва рақиб ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди 
- 44'Жарима тўпи.... 
- 41'Жалолнинг узатмаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди 
- 40'СЕЙВ! Алижоновнинг кучли зарбасини рақиб посбони қайтарди. 
- 39'Термамиз тўп назоратини ўз қўлига олди 
- 37'Ҳимочиларимиз фолсиз жарима майдони ичида тўпни рақибдан олиб қўйди 
- 35'Қодирқуловнинг узатмасидан сўнг Шомуродов забаси ноаниқ чиқди 
- 32'Машариповга нисбатан фол ишлатилди 
- 32'Давом этамиз! 
- 30'Cooling break! 
- 28'Яман терма жамоасииннг стандартдан узатган тўпи анча ноаниқ чиқди 
- 27'Иброҳимҳалил Йўлдошев рақиб футболчисини йиқитди 
- 27' Қодирқулов воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди 
- 26' Бурчакдан узатилган тўпни Қувватов баланд сакраб ушлаб олди 
- 24' Жалолиддин Машариповнинг бурчакдан узатган тўпига Қобилов бош билан зарба берди. Ноаниқ 
- 21'Яман футболчисининг қанотдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди 
- 19' ГООООООООЛ! Жалолиддин Машарипов учрашувда ҳисобни очди 
- 17' Ҳакамга эътироз билдиргани учун Яман терма жамоаси сардори огоҳлантирилди 
- 17' Иброҳимҳалил Йўлдошевни жарима майдони ичида йиқитишди. Ҳакам пенальти белгилади! 
- 14'ВУУУУҲ! Санжар Қувватов терма жамоамизни муқаррар голдан қутқарди. Ҳимоячиларимиз "музлаб" қолганди 
- 11'Ҳаммаси яхши Элдор ўйинни давом эттиради 
- 11' Элдор Шомуродов прессингда жароҳат олди 
- 10'Одил Аҳмедовнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди 
- 9'Рақибнинг 19 рақамли футболчиси Қодирқуловга нисбатан жуда қўпол ўйнади 
- 7'Яман терма жамоаси тўп назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда 
- 7'Элдорни йиқитишди. Ҳакам эса жим! 
- 6'Икром Алибов рақиб футболчисини йиқитди 
- 5'Аввалги учрашувдан фарқли ўлароқ таркибда бир нечта ўзгаришлар бор. Ҳамдамов ўрнига Қодирқулов, Шукуров ўрнига Ҳамробеков, Зотеев ўрнига эса Йўлдошев ҳаракат қилмоқда 
- 3'Шомуродовнинг бош билан йўллаган кучсиз зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди 
- 2'Жалолиддин Машариповга нисбатан рақиб футболчиси қўпол ўйнади 
- 1' Ҳакам хуштаги янгради. Тўпни вакилларимиз киритиб берди 
- 0'Учрашув бир дақиқалик скут билан бошланади 
- 0'Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда 
- 0'Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг узоқ кутилган ўйинга старт берилади 



Фикрлар