Маунт "Челси" раҳбариятидан нима хоҳлайди?

"Челси" раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт билан амалдаги шартномани узайтириш борасидаги музокараларни давом эттирмоқда.

Evening Standard нашри хабарига кўра, 24 ёшли англиялик футболчи Лондон клубидан жамоадаги бошқа тажрибали футболчилар билан бир хил маош сўраган. Масалан, янги шартномага кўра, ҳимоячи Рис Жеймс йилига 15,2 миллион евро олади.

Аввалроқ ОАВда «Челси» раҳбарияти футболчини жамоада сақлаб қолиш учун бор кучини ишга солиш ниятида экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Қайд этилишича, Маунтнинг ўзи ҳам “аристократлар” сафида қолишни истамоқда, чунки клубнинг бўлажак бош мураббийи сифатида тилга олинаётган Маурисио Почеттино уни ўз жамоасининг асосий футболчиси сифатида кўрмоқда.

Маунт жорий мавсум “Челси” сафида жами 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!