Маунт
Ads

"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт ўзининг “аристократлар” сафидаги дебют ўйини ҳақида гапириб ўтди.

“Челси”да ўйнашни болалигимдан орзу қилардим. Учрашув куни мен жудаям ҳаяжонландим, чунки бу менинг “Олд Траффор”даги илк ўйиним эди.

Мен жамоадаги фаолиятимни шу тариқа бошлаганимдан хурсандман. Имкон қадар кўпроқ гол уришни хоҳлайман. Биз ёш жамоамиз ва ҳар бир ўйинда жанг қилишга, курашишга тайёрмиз”, - дейди Маунт.

Маълумот учун, 20 ёшли Маунт “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. У АПЛнинг 1-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда дебют учрашувини ўтказди.