Маунт катта клубга рад жавобини берди
“Челси”ни тарк этишга тайёрланаётган Мэйсон Маунтга Европанинг бир неча клублари оғиз солмоқда.
Хусусан, “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп истеъдодли футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи.
Relevo нашрининг маълум қилишича, Маунт “Ливерпуль”га ўтиш режаси йўқлигини очиқ билдирган. Бунга асосий сабаб қилиб, ливерпулликларнинг келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги кўрсатилмоқда.
Ҳозирча, Мэйсон Маунтга асосий даъвогар сифатида “Манчестер Юнайтед” тилга олинмоқда. Эрик тен Хаг жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқди. Келаси мавсум унинг шогирдлари Англия Премьер-лигасида ҳам чемпионлик учун курашмоқчи.
Фикрлар