Маунт: "Кэррик менга ишонч билдирди ва бу мен учун жуда муҳим"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт жамоа бош мураббийи Майкл Кэррик билан бўлган суҳбати ҳақида гапирди.
"Бошида мен учун қийин бўлди, чунки Майкл келди, мен эса жароҳат олдим ва бир нечта ўйинларни ўтказиб юбордим. Аммо у менга жуда катта қўллаб-қувватлаш кўрсатди: "Сенинг қайтишингни хоҳлайман, сен жамоанинг муҳим қисмисан ва майдонда бўлсанг, катта таъсир кўрсатасан", деб айтди. Шунинг учун мен жамоадаги ўрнимни биламан. Йигитлар сафига қайтиб, майдонга тушишга руҳан тайёр бўлиш ва ўйинга таъсир кўрсатиш мен учун жуда муҳим", — деди Маунт "The Athletic" нашрига берган интервьюсида.
Жорий мавсумда Маунт "Манчестер Юнайтед" сафида барча мусобақаларда 22 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар