Маунт Манчестерга йўл олиши мумкин

"Челси" футболчиси Мэйсон Маунт ёзда клубни тарк этиши мумкин. У фаолиятини бошқа бир Англия жамоасида давом эттиришга қарши эмас. Англиялик ярим ҳимоячи учун курашга "Манчетер Юнайтед" ҳам қўшилган, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.

"The Ahletic" нашри маълум қилишича, Маунт МЮга ўтишни афзал кўради. "Аристократлар" эса футболчи учну 80 миллион евро талаб қилмоқда. 

Аввалроқ, Почеттинонинг келиши Мэйсонни қолишига сабаб бўлиши ҳақда миш-мишлар тарқалганди. Аммо аргентиналик мутахассиснинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Маунт "Челси"дан кетишга қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!