Маунтнинг келажаги ойдинлашиб бормоқда
"Чесли" футболчиси Мэйсон Маунт ёзда клубни тарк этиши мумкин. Ярим ҳимоячи ўз агентини ҳам ўзгартирди. Эндилкида унинг трансфер ишларида Нил Февингс ҳаракат қилади. Бу англияликни мавсум сўнггида кетишини англатади, дея хабар берди "Daily Mail" нашри.
Манбанинг таъкидлашича, Мэйсонни Премьер-лиганинг "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" жамоалари кузатиб бормоқда. Унинг ўзи ҳам ушбу клублар билан музокаралар ўзтказишга тайёр.
25 ёшли футболчининг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди. "Ариктократлар" эса Маунтни эркин агент сифатида қлубни тарк этишини истамайди.
Фикрлар