Маунтнинг трансферидан кейин МЮни бразилиялик ярим ҳимоячи тарк этади
"Манчестер Юнайтед" Мэйсон Маунтни ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди. "Челси" билан бўлган музокаралардан кейин томонлар 60 миллион фунтлик келишувга эришди. Ярим ҳимоячи тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун Манчестерга учиб кетади.
Маунтниг ташрифидан кейин жамоани Фред тарк этиши ҳақда "Manchester Daily" нашри хабар берди. Унга "Фулхэм" қизиқиш билдирмоқда. Айни дам лондонликлар бразилиялик футболчи учун таклиф тайёрламоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" Мэйсондан ташқари яна битта ярим ҳимоячи сотиб олишни режа қилган.
Фикрлар