Маурицио Сарри АПЛ клуби таклифини рад этди

"Ноттингем Форест" италиялик мураббий Маурицио Саррига "Лацио"ни тарк этгач 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда журналист Альфредо Педулла хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, мутахассис ушбу таклифни рад этган. Сарри ҳозирча янги иш жойи бўйича шошмаяпти, у мавсум сўнггига қадар дам олишни режалаштирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Сарри март ойида римликлар сафини тарк этди. У "бургутлар"ни 2021 йилдан бери бошқариб келаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!