Маурицио Сарри: Азарнинг "Челси" билан шартномасини узайтиришига умид қиляпман

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоанинг бельгиялик вингери Эден Азар “аристократлар” билан амалдаги шартномасини узайтиришига умид қилмоқда.

“Азарнинг янги шартномаси борасида ишлар қандай кетмоқда буни билмайман. Бироқ, унинг ушбу келишувни узайтиришига умид қиляпман”, - дейди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, Азар “Челси” сафига 2012 йил Франциянинг “Лилль” клубидан 35 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум лондонликлар сафида жами 14та баҳсда иштирок этди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!