Маурицио Сарри Роналдуга ёрдам бермоқчи
Ads

Маурицио Сарри Криштиану Роналдуни янги рекордлар ўрнатишга ёрдам беришни режалаштирмоқда. "La Stampa", "Corriere della Sera", "Gazzetta dello Sport" ва бошқа нашрлар бу ҳақида маълумот беришмоқда.

"Ювентус"нинг янги бош мураббийи Криштиану Роналдунинг уйига ташриф буюрди. У ерда Италия чемпиони оиласи билан дам олаётган эди. Ташриф давомида Сарри Роналду билан "кекса синьора"нинг тактикаси бўйича португалияликнинг янги роли ҳақида гаплашди. Саррининг сўзларига кўра, Роналду марказий хужумда фойдаси кўпроқ тегади. Аввалроқ, ушбу тактикани Сарри "Наполи"да Дрис Мертенс ва "Челси"да Эден Азар билан синовдан ўтқазганди.

Мураббийнинг сўзларига кўра, Криштиану Роналдуга бу позиция "Ювентус"нинг нафақат 1925-1926 йиллардаги Ференц Хирзер томонидан ўрнатилган мавсумдаги рекордни (35), балки Гонсало Игуаин томонидан ўрнатилган "А" Серия рекордини (36) ҳам янгилашга ёрдам беради.

Ўтган мавсумда Роналду барча турнирларда 28 та гол урди - бу сўнгги 10 йил ичида португалияликнинг энг ёмон кўрсаткичи бўлди.