Мавсум олдидан мадридликлар катта йўқотишга учради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Александр Сёрлот жароҳат сабаб янги мавсумнинг бошланиш қисмини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, футболчи ўтган ҳафтадаги машғулотлардан бирини муддатидан олдин якунлашга мажбур бўлган. Шундан сўнг у Жанубий Кореяга сафарга бормаган, бошқа футболчилар билан ҳам машғулот ўтказмади.

Норвегиялик футболчига мушак жароҳати ташхиси қўйилган бўлиб, шу сабаб у мавсум бошида бир нечта ўйинни ўтказиб юборади.

“Атлетико” 2026/2027 йилги мавсумдаги илк ўйинини 19 август куни ўтказади. Диего Симеоне шогирдлари Ла Лиганинг 1-турида “Малага”ни қабул қилади.

Ўтган мавсумда 30 ёшли Сёрлот Испания чемпионатида 35 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!