Мавуба: Азар туни билан ичганига қарамай, хет-трикни амалга оширган эди

"Азар учун сўнгги ўйинда биз "Нанси"га қарши ўйнашимиз керак эди. Йигитлар билан ўйиндан бир кун аввал йиғилиб, бироз ичмоқчи бўлдик. Азар туни билан ухламай ичди. Аммо ўйинда 30 дақиқагина ҳаракат қилганига қарамасдан хет-трикка эришди. Барчамиз ҳайратда қолдик. Шунда унинг нималарга қодирлигига яна бир бор амин бўлганмиз", - дейди "Лилль"нинг собиқ ярим ҳимоячиси.

Маълумот учун, Эден Азар 2007-2012 йиллар мобайнида француз клуби шарафини ҳимоя қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)