Махарадзе "Локомотив"га қайтди
Ўзбекистон миллий чемпионатида 2009 йилдан бери тўп тепиб келаётган грузиялик моҳир футболчи Кахи Махарадзе “Локомотив”га қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумки, Махарадзе 2009-йил Ўзбекистон чемпионатидаги илк мавсумини айнан “Локо”да бошлаганди. Кахи ўша йил “термирйўлчилар” сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. У 2010 йилни ҳам “Локомотив”да ўтказиб шундан сўнг “Пахтакор”га йўл олди.
Орадан беш йил ўтиб “Локо”га қайтган Махарадез 2016, 2017, 2018 йиллари жамоанинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. Таянч ярим ҳимоясида тўп тепган футболчи уч йилда 100 дан зиёд учрашувда иштирок этиб, “Локомотив”нинг кетма-кет уч мавсум чемпион бўлишида муносиб ҳисса қўшди.
Бу йил “Сўғдиёна”да фаолият олиб борган Махарадзе Суперлиганинг барча 26 турида ҳаракат қилган жиззахликларнинг ягона футболчиси бўлди. Чемпионат якунига етгач у эркин агент сифатида яна “Локомотив” қайтди ва “темирйўлчилар” билан шартнома имзолади.
Фикрлар