Махрезга Европанинг икки гранд клуби қизиқиб қолди

Foot Mercato нашри хабарига кўра, ПСЖ ва "Челси" клублари "Манчестер Сити"нинг жазоирлик ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрезга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, иккала клуб ҳам ёзги трансфер ойнасида футболчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Махрез ПСЖ таркибида  аргентиналик Анхель Ди Мариянинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, 31 ёшли Маҳрез жорий мавсум «Манчестер Сити» сафида барча турнирлар доирасида жами 33та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!