Май ойида 79-ўринда қайд этилган Гарсия яна кучли ўнликка қайтиши мумкин
Франциялик теннисчи Каролин Гарсия US Open натижаларига кўра, WTA рейтингида кучли 10 таликка киради. Гарсия мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Энди уни бу босқичда тунислик Онс Жаберга қарши баҳс кутмоқда.
Гап шундаки, чехиялик теннисчи Каролина Плишкова US Open ни тарк этганидан сўнг, Гарсиянинг топ-10 таликка қайтиши кафолатланди.
Гарсия, дунёнинг собиқ 4-рақамли ракеткаси ҳисобланади. У 2018 йил октябрь ойидан бери биринчи марта WTA рейтингида кучли 10 таликка қайтадиган бўлди. У US Open нинг ярим финалида мағлуб бўлса рейтингда ўнинчи, финалга чиқса саккизинчи, ғалаба қозонса бешинчи поғонага кўтарилади.
Маълумот учун, Каролин Гарсия жорий йилнинг май ойида WTA рейтингида 79-ўринда қайд этилган эди. Шундан сўнг у учта турнирда ғолиб бўлди ва 41 учрашувдан 34 тасида ғалаба қозонди.
Фикрлар