Май ойидан яна бир чемпионат баҳслари давом эттирилади

Чехия профессионал футбол лигаси раҳбарияти сешанба куни бўлиб ўтган видеоконференцияда мамлакат чемпионатини 23 майдан давом эттириш қарорига келди.

Лига расмий сайтига кўра, Чехия олий дивизионининг 16 та клубидан 13 таси мавсумни давом эттириш ва июлигача якунлашга розилик билдиришган. Фақат "Карвина", "Опава" ва "Злин" ушбу режага қарши бўлган.

Шу тариқа, Чехияда футбол мавсуми 23 майдан 23-турнинг қолдирилган баҳслари билан қайта тикланади. 25 майдан эса 25-тур ўйинларига старт берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!