Майдонга улоқтирилган соҳта пуллар туфайли
Ads

УEФА Мюнхеннинг "Бавария" клубини ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган "Андерлехт"га қарши Брюсселда кечган баҳсда мухлисларнинг тартибсизлиги учун 20 минг евро жаримага тортди.

Илгарироқ, УEФА ўша баҳсда мюнхенлик мухлислар майдонга таъқиқланган буюмлар улоқтиргани ва шундай мазмундаги баннер кўтаришгани учун иш очгани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ноябр санасида кечган ушбу ўйинда "Бавария" мухлислари чипталар қимматлиги боис майдонга соҳта пуллар улоқтирган эдилар.