Майк Дин: "Роналдуга ҳар йиқилганда пенальти бериш хато"
"ЖЧ-2022" гуруҳ босқич 1-тур ўйинида Португалия терма жамоаси Ганани 3:2 ҳисобида енгди. Ўйиннинг иккинчи тайми ўрталарида Роналду рақиб жарима майдончасида йиқитилди. Ҳакам бу вазиятда пенальти белгилади, Криштианунинг ўзи уни голга айлантирди.
AПЛ собиқ ҳаками Майк Дин шу вазиятга ўз муносабатини билдирди.
"Ҳимоячи тўпга ўйнади, Роналду унинг ортидан келиб йиқилди. Бу ҳакамнинг айби эмас, қарорни майдонда қабул қилди. ВAР эса ҳакамни мониторга чақириши керак еди. Нега у мониторга чақирилмаганига умуман тушунмадим.
Мен одатда ҳакамлар томонидаман. Лекин бу вазиятда эмас. Пенальти бекор қилиниши керак эди. Бу 100 фоиз хато", - деди Майк.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи турда Португалия терма жамоаси Уругвай билан бахс олиб боради. Учрашув 28 ноябрь тунги 00:00 да бўлиб ўтади.
Фикрлар