Майк Тайсон соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида: Вазият шу даражага етиб борадики, ҳатто гапира олмай қоламан
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон асабларнинг зўриқиш синдроми касаллиги билан оғришини маълум қилди.
“Мен вақти-вақти билан бу касалликга дучор бўляпман. У кучайган пайт, ҳатто гапира олмай қоламан!
Худога шукур, бу менинг соғлиғимдаги ягона муаммо. Ҳозир яхшиман”, - деди 56 ёшли Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ интернетда Тайсоннинг ногиронлик аравачасида тушган сурати пайдо бўлган эди.
Фикрлар