Майк Тайсон: "У иқтидорли, лекин афсуски, унга жасорат етишмаяпти"

Афсонавий боксчи Майк Тайсон мексикалик Сауль Канело” Альварес(60-2-2, 39 KO)ни вақтинчалик WBC чемпиони америкалик Дэвид Бенавидес(28-0, 24 КО) билан жангдан қочгани учун танқид қилди.

"Мен бунга ишонмайман... Канело Бенавидес билан жанг учун 60 миллион доллардан воз кечди. Дэвид ажойиб жангчи, аммо"Канело" ютқазишдан шунчалик қўрқдими? Ўйлаб кўринг, мексикалик жангчилар одатда, бундай қилишмайди. Улар пулни ҳам биринчи ўринга қўймасдан, энг яхшилари билан курашадилар. Бироқ ҳозирги ҳолат Мексика бокс олами учун уят. Агар мен Саульнинг ўрнида бўлсам, Бенавидес билан жангга киришиб, дунёга энг кучли жангчи эканлигимни исботлаган бўлардим. "Канело" иқтидорли, лекин афсуски, унда жасорат этишмаяпти", - деб Майк Тайсон сўзларини келтирмоқда Marca.

Маълумот учун, куни кеча Сауль Альварес Ал Ҳаймоннинг Premier Boxing Champions компанияси билан шартномасини бекор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!