Майк Тайсон ёки Леннокс Льюис? Исроил Мадримовдан ўзига хос фикрлар!
“Жанг” лойиҳаси давом этади. Навбатдаги фикр муаллифи Исроил Мадримов бўлди. Хабарингиз бор, бу хафта “қаҳрамон”лари Майк Тайсон ва Леннокс Льюис эди. Ҳозирча Руслан Чагаев ҳамда Баҳодир Жалолов бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашган эди. Мадримов ҳам икки афсона ҳақида ўзига хос муносабат билдирди.
- Тўғриси, ҳар иккиси ҳам ўз даврининг жуда кучли боксчилари бўлган. Масалан, Льюис мутлақ жаҳон чемпиони бўлган. 24 йил аввал барча камарларни ўзиники қилган. Энди, ҳаммани ўзини услуби, техникаси мавжуд. Майк Тайсоннинг зарбаси кучли эканлиги ва кўп нокаут қилганлиги сабабли ёрқин таассурот қолдирган. Шунинг учун кўпчилик Тайсонни эътироф этишади. Ҳар иккиси ҳақиқий легенда! Улар ҳақида кўп фикр билдириш мумкин. Уларнинг ўзига хос босиб ўтган йўли бор. Бири мутлақ чемпион сифатида тарихда қолган бўлса, биттаси нокаутчи сифатида тарихдан ўрин олган.
Фикрлар