Майк Тайсоннинг ўрнига Жейк Пол билан жанг қилувчи рақиб топилди
Собиқ UFC жангчиси ва ҳозирги кунда шарҳловчи, таҳлилчи Чейл Соннен Жейк Полга қарши жангда Майк Тайсоннинг ўрнига тушишга тайёрлигини билдирди.
"Ўйлашимча, Жейк Пол мени Майк Тайсоннинг ўрнини босадиган жангчи сифатида шартномага киритиши керак. Агар Жейк бир ой ичида мен билан жанг қилишини эшитса, юрак хуружига дучор бўлиши мумкин", - деб ёзади Соннен ўзининг X ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, Жейк Пол(9-1, 6 KO) ва Майк Тайсон(50-6, 44 КО) ўртасидаги қарама-қаршилик 21 июлга режалаштирилган. Аммо авалроқ Майкнинг самолёт парвози вақтида касал бўлиб қолгани ҳақида хабар берилганди. Афсонавий боксчи касалхонага ётқизилган, ҳозирча унинг соғлиғи жойида.
Фикрлар