Майкл Жонсон: "Хабиб мени партерга олиб кирганида қимирлай олмадим"

  • 28 декабрь, 2024, 10:27
  • 0
  • MMA

38 ёшли америкалик UFC жангчиси Майкл Жонсон собиқ чемпион Хабиб Нурмагомедовга қарши жангини эслади.

“Чақирув олган пайтим ҳарбий хизматда, лекин жуда яхши формада эдим. Икки ҳафтадан сўнг Хабиб билан жангга кирдим. Яхши эслайман: у менга босим билан ҳужум қила бошлади ва жиддий муаммолар туғдирди. Нурмагомедов ўзини гўё ўрта вазнли жангчидек ҳис қиларди. У мени партерга олиб кирганида қимирлай олмадим. Якунда эса баҳс натижаси қандай тугагани ҳаммага маълум. Аммо ўша куни мен жуда кўп нарса ўргандим. Шундан сўнг спорт залига қайтдим ва ўз устимда ишлай бошладим. Агар ўша жанг бўлмаганида мен ҳам ҳозирги даражамда бўлмасдим" –  дея Жонсоннинг сўзларини келтирди "ММА Fighting".

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил Хабиб учинчи раундда Майклни сабмишн орқали мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!