Майкл Каррик мавсум охиригача "Манчестер Юнайтед"ни бошқаради
2025/2026 йилги мавсум охирига қадар "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик бўлади. Бу ҳақда кўплаб инсайдерлар, жумладан Фабрицио Романо ҳам бир овоздан хабар бермоқда. Кутилмоқдаки, "қизил иблислар" Каррик тайинлови ҳақида яқин кунларда расмий эълон қилади.
"UnitedMuppetiers" маълумотларига кўра, Майкл Каррикнинг мураббийлар штабига Даррен Флетчер ҳам қўшилиши керак. Рубен Аморим ишдан бўшатилганидан сўнг Флетчер бир неча учрашувда жамоани вақтинча бошқарган эди.
Ўша баҳсларда "Манчестер Юнайтед" Премьер лигада "Бёрнли" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ҳамда Англия Кубогида "Брайтон"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Фикрлар