Майкл Кэррик МЮдан Англия терма жамоаси юлдузини олиб келишни талаб қилмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик клуб раҳбариятидан "Астон Вилла" футболчиси Морган Рожерс билан шартнома имзолашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри маълум қилди.

Манба маълумотига кўра, Кэррик илгари Рожерс билан "Мидлсбро"да бирга ишлаган. Англиялик мутахассис МЮ бошлиқларини, агар келгуси мавсум бош мураббий лавозимини сақлаб қолса, Морган унинг ўйин схемасига мос келишига ишонтирмоқда. 

23 ёшли ярим ҳимоячининг ҳозирда трансфер бозорида нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 

Эслатиб ўтамиз, хавбек жорий мавсум бирмингемликлар сафида 45 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол киритди ва 7 та голли узатма амалга оширишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!