Майли пулимни олинглар, лекин “Барса”дан ҳайдаманглар!
“Барселона” раҳбарияти ёзди бир неча футболчилар билан хайрлашишни режа қилган. Кетиши керак бўлганлар орасида Серхи Роберто ҳам бор.
Тажрибали ярим ҳимоячи Каталониядан кетмоқчи эмас. Роберто клубда қолиш учун маошининг катта қисмидан воз кечишга тайёр.
Жамоа сардорининг каталонияликлар билан келишуви мавсум охирида якунланади. Раҳбарият 31 ёшли ҳимоячига янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас.
Серхи Роберто клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Испаниялик ўйинчи 2006 йилдан бери клуб тизимида юрибди. У 2013 йили асосий жамоага қабул қилинган.
Тажрибали футболчи бу мавсум асосий таркибга киришга қийналяпти. У Ла Лигада атиги беш марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйди.
Фикрлар