"Майнц" футболчиси Роналду ва Мессидан кейинги ўринда турадиган футболчи кимлигини айтди

Германиянинг “Майнц” клуби форварди Жан-Филипп Матета “Милан”даги ҳамкасби Златан Ибрагимович ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“У менинг кумирим бўлган. Мен бўйим баланд бўлгани учун баланд бўйли, техникаси юқори ва тез югурадиган ҳужумчилардан ўрнак олганман.

Унинг гол уришлари менга ёқарди. У Роналду ва Мессидан сўнг тарихдаги энг яхши тўпурар. У ҳайратланарли ҳаракатларни қила олади.

Златаннинг футболдан ташқари ҳаёти, матбуот билан қандай гаплашиши, такаббурлиги мени умуман қизиқтирмайди”, - дейди Матета.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!