Майораль: "Реал" мени олиб қолишни хоҳлаган эди, аммо...

“Реал” ҳужумчиси Борха Майораль “Рома”га ижара асосида ўтгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Реал” менинг қолишимни хоҳлади, аммо якунда улар мени қўйиб юборишди. Фиэнга ва "Рома" устози билан суҳбатлар мен учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Мен ўзимни ғалабаларга чанқоқ ва майдонга тушишни истаган ёш ҳужумчи деб биламан. Ла Лигада аллақачон тажриба тўплаб бўлганман.

"Рома"га келганимга бор-йўғи ўн кун бўлсада, бу ердаги ҳамма нарса менга ёқди”, - деди Майораль.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!