МБА конференциялар финалида яна ўша номлар

Миллий баскетбол ассоциациясида ҳар икки минтақа ғолиб жамоалари номи аниқ бўлиб улгурди. Ғарбий минтақанинг еттинчи серисида "Хьюстон" ўз майдонида "Голден Стэйт"ни қабул қилиб, мағлубиятга учраган эди. 

Шу тариқа, МБА катта финалида яна ўша жамоалар "Голден Стэйт" ва "Кливленд Кавальерс" тўқнаш келадиган бўлди. Бу жамоалар қаторасига 4 йил финалда ўйнашмоқда. Бунгача ўтказилган финалларда "Уорриорз" 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)