Мбаппе - дунёнинг энг қиммат ёш футболчиси
Ads

Footballtalent нашри дунёнинг энг қиммат ёш футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

Ушбу рейтингнинг энг юқори қисмидан ПСЖ клубининг 20 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе жой олди. Таъкидлаш керакки, Мбаппе шу кунгача бўлган профессионал фаолиятида 100 дан ортиқ гол уришга эришди.

Қуйида дунёнинг энг қиммат ёш футболчилари рейтингининг кучли ўнлиги билан танишиб олишингиз мумкин:

1. Килиан Мбаппе (ПСЖ)

2. Жейдон Санчо ("Боруссия" Дортмунд)

3. Кай Хаверц ("Байер")

4. Жоау Фелиш ("Бенфика")

5. Трент Александер-Арнольд ("Ливерпуль")

6. Маттейс де Лишт ("Аякс")

7. Эдер Милитао ("Реал")

8. Ибрагим Конате ("РБ Лейпциг")

9. Деклан Райс ("Вест Хэм")

10. Родриго Гоэс ("Реал")