Мбаппе 2021 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Франция терма жамоаси ва "Пари Сен-Жермен" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Globe Soccer Awards талқинига кўра, 2021 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мбаппе якунланиб бораётган 2021 йилда жами 51 та гол ҳамда 22 та голли узатмага муаллифлик қилди, ПСЖ билан Франция кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, Франция терма жамоаси сафида эса УЕФА Миллатлар лигасида зафар қучди.
Килиан Мбаппе жорий мавсум ҳозирча Франция чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол урди ҳамда 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар