Мбаппе "Аталанта"га қарши ўйин қайдномасидан жой олди

ПСЖ мураббийлар штаби Франция кубоги финалида тўпиғини қайриб олган ва айни дамда ушбу жароҳатидан тикланаётган ҳужумчи Килиан Мбаппени "Аталанта"га қарши ўйнай олишига ишонмоқда.

Чунки, парижликлар устози Томас Тухель 21 ёшли тўпурарни бергамоликлар билан бўладиган ўйин қайдномасига киритди. Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган бу ўйин 12 август куни Лиссабонда бўлади.

Қайд этиш лозимки, УЕФА Чемпионлар лигасини чорак финал босқичидан бошлаб марказлашган ҳолда Португалияда ўтказади. Учрашувлар эса битта ўйиндан иборат бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!