Мбаппе бу борада Европада энг ёмони

“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе хавфли вазиятларни голга айлантиришда борасида омади келмаяпти.

Килиан Ла Лига доирасида 6 та ўйинда 4 та гол урган, улардан 3 таси пеналтидан. “Who Scored” портали маълумотларига кўра, франциялик юлдуз жорий мавсум топ-5 лигаларда хG яъни голли вазиятлардан фойдаланиш борасида энг ёмон кўрсатгичга эга. Бу кўрсатгичларга 11 метрлик жаримадан урилган голлар ҳисобга олинмайди.

Хавфли вазиятлари 3.96 хG бўла туриб, “қаймоқранглилар” форварди пеналтисиз бор йўги битта гол урган. Иккинчи энг ёмон кўрсатгич “Атлетико” футболчиси Самуель Линога тегишли, у 2.03 хG билан гол ура олмаган. Кейинги ўринлар Абде Эззалзули (“Бетис”), Бруно Фернандес (“Манчестер Юнайтед”) ва Олли Уоткинс ("Астон Вилла”).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!