Мбаппе: Бу футболчининг ўйинига қараб, ўзимни қариядек ҳис қиляпман

“Пари Сен-Жермен”нинг 24 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёш жамоадоши Уоорен Заир-Эмерининг салоҳиятига юқори баҳо берди.

17 ёшли ярим ҳимоячи ПСЖдаги ажойиб ўйинларидан кейин Франция терма жамоасига чақиртирилди. Уоррон Гибралтарга қарши дебют баҳсида голлари ҳисобини ҳам очди.

- Уоррен – укам Итаннинг тенгдоши. Ақлбовар қилмайди. Мен ҳам ёшман. Лекин унинг олдида ўзимни қариядек ҳис қила бошладим.

Ҳозир мен унга ҳеч қандай маслаҳат бера олмайман. У мустақил йигит ва ҳаммасини ўзи тез ўрганяпти, - деди Килиан Мбаппе.

Уоррен Заир-Эмери  жорий мавсум ПСЖ таркибида 15 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!