Мбаппе Франция терма жамоаси тарихига кирди
Ads

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси тарихига кирди.

Гап шундаки, 19 ёшли Мбаппе жаҳон чемпионатларида Франция терма жамоаси сафида гол урган энг ёш футболчи бўлди. У айни дамда давом этаётган Перуга (1:0) қарши баҳсда гол киритишга эришди.

Маълумот учун, бугунги кунга келиб Мбаппенинг ёши 19 йил 183 кунни ташкил этади.