Мбаппе Гризманнинг терма жамоадан кетгани ҳақидаги қарорига муносабат билдирди

“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Атлетико”даги ҳамюрти Антуан Гризманнинг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

“Ажойиб футболчи Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунламоқда. Замонавий авлоднинг энг муҳим ўйинчиларидан бири.

Бизга берган унутилмас хотираларинг учун ташаккур, сен йиллар давомида жамоага ёрдам бердинг ва уни чўққига олиб чиқишга катта ҳисса қўшдинг.

Баъзилар ҳозир фаолиятини тугатишга ҳали эрта деб ўйлашлари мумкин, аммо мен сенинг қарорингни тушунаман ва ҳурмат қиламан. Ушбу либосда ўйнаш сендан кўп куч талаб қилади, лекин баъзида у муносиб эътирофни келтирмайди. Сен Франция терма жамоаси тарихида абадий қоласан.

Шунча йиллар давомида сен билан бирга ўйнаш нақадар шараф ва завқ бўлганини ҳеч қачон унутмайман. Дўстим, омад тилайман, раҳмат”, - деб ёзди Мбаппе ижтимоий тармоқларда.

Гризманн Франция терма жамоаси сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида терма жамоа сафида 137 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 44 та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!