Мбаппе кетгач, ПСЖ кимни асосий футболчи қилмоқчи эканлиги маълум

ПСЖ Килиан Мбаппе кетганидан сўнг Рафаэль Леау билан шартнома имзолашни устувор вазифа деб ҳисобламайди. 

"RMC Sport" хабарига кўра, клуб "Милан" вингерининг 175 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр эмас. ПСЖнинг асосий мақсади Бредли Барколани ўйинини ривожлантириш ҳисобланади. 

Бундан ташқари, Париж клуби "Лилль" билан шартномани узайтириш таклифини қабул қилмаган Лени Йорони ҳам ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!