Мбаппе кетса, ПСЖ унинг ўрнига кимни олади?

"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо янги мавсумни бошқа жамоада бошлаши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.

21 ёшли англиялик футболчига ПСЖ асосий даъвогар ҳисобланади. Парижликлар Килиан Мбаппе жамоадан кетган тақдирда, унинг ўрнига айнан Санчони олиб келишмоқчи. Айнан Санчо Париж клуби раҳбарларининг асосий мақсадига айланган.

Жейдонга харидорлар қаторида “Манчестер Юнайтед” ҳам бор. Аммо манкунианликлар уни фақатгина трансфер нархи пасайсагина сотиб олиши мумкин. Айтиш керакки, дортмундликлар ўтган ёз Санчо учун 110 млн фунт сўраган эди.

Санчо жорий мавсум “Боруссия” сафида Бундеслигада 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!