Мбаппе коронавирусга чалинди

ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе ҳам коронавирус юқтириб олди, деб хабар бермоқда журналист Николо Скира.

Айна пайтда Мбаппе Франция терма жамоаси билан УЕФА Миллатлар Лигасида иштирок этмоқда. Амалдаги жаҳон чемпионлари эртага Хорватия термасига қарши майдонга тушади. Бу ўйинда Килианнинг майдонга тушиши сўроқ остида турибди.

Аввалроқ, ПСЖ таркибида Мбаппедан ташқари Неймар, Икарди, Ди Мария, Паредес каби футболчилар ҳам коронавирус юқтириб олгани маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!