Мбаппе "Лилл"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Лилл”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

L'Equipe нашрининг хабар беришича Мбаппе Франция терма жамоаси сафида сонидан жароҳат олиб қайтган. Томас Тухель бошчилигидаги мураббийлар штаби тез орада унинг ҳолатини кўриб чиқади ва уни ўйин қайдномасига киритиш ёки киритмаслик бўйича якуний қарорга келади.

Маълумот учун, ПСЖ – “Лилль” учрашуви 22 ноябрь куни соат 00:45 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!