Мбаппе "Лион" дарвозасига 13 дақиқа ичида 4та гол киритди

Франция чемпионати 9-тури доирасида ПСЖ "Лион"ни 5:0 ҳисоби билан мағлуб этди.

Парижликлар хужумчиси Киллиан Мбаппе учрашув давомида покер қайд этишга муваффақ бўлди.

Айтиб ўтиш жоизки, 19 ёшли футболчи беллашувнинг иккинчи бўлимида 13 дақиқа ичида 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этди (голлар - 61,66, 69 ва 74 дақ.). Шу тариқа, Мбаппе ПСЖ таркибида биринчи маротаба хет-трик ҳамда покерни амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!