Мбаппе "Лион"га қарши ўйнаши мумкин, Каваничи?
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Лига 1 нинг 6-туридан ўрин олган "Лион"га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин. Эдисон Кавани эса ушбу беллашувни ҳам ўтказиб юборади.
Мбаппе жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди. Унинг майдонга тушиши ёки туша олмаслиги 21 сентябрь куни ҳал қилинади.
Кавани ҳамон жароҳатидан жабр чекмоқда. Аммо у якка тартибда машғулот ўтказишга киришган.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 22 сентябрь куни "Лион"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Фикрлар