Мбаппе Мадриддан уй қидира бошлади

ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Мадриддан уй қидириш ишларини бошлаб юборди, дея хабар бермоқда "Goal.com" нашри. Франциялик футболчи парижликлар томонидан таклиф этилаётган кўпгина шартномаларни ортга суриш орқали клубдан кетиш истагини намойиш этиб қўйяпти. 

Инглиз нашрининг Испания пойтахтидаги ходимларининг маълум қилишича, "Реал" у билан шартнома масаласида шахсан гаплашмаган. Бироқ, жаҳон чемпиони "Қироллик клуби" билан битим борасида келиша олишига 100 фоиз ишонмоқда. 

Нашр тақдим этган хабарда айтилишича, француз футболчиси аллақачон испан тилида эркин гаплашиш лайоқатига ҳам эга бўлиб улгурган. Шундан келиб чиққан ҳолда, уни ёздаёқ Мадридда кўришимиз мумкин. 

Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача амал қилади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар