Мбаппе: Мен учун ЕЧЛда ғолиб чиқиш
Ads

ПСЖ клуби форварди Килиан Мбаппе “Олтин тўп”дан кўра Чемпионлар лигаси ғолиблигини устун қўйишини айтди.

“Чемпионлар лигасидаги ғалаба мен учун “Олтин тўп”дан кўра муҳимроқ. Дунёнинг энг зўр футболчиси сифатида тарихда қолмайман. Футбол – жамоавий ўйин. Агар мен теннис ўйнаганимда, балки кўпроқ шахсий совринларни ютишга ҳаракат қилган бўлардим. Футболда барчаси бошқача. Бундан ташқари, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмасдан туриб “Олтин тўп”ни қўлга киритиш қийин эканлигини биламан”, - дейди 20 ёшли франциялик футболчи.