Мбаппе Мессининг рекордини янгилади

Хабарингиз бор кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида ПСЖ сафарда “Брюгге” меҳмони бўлди ва 0:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу куни учрашувдаги голларнинг нақд 3 тасига Килиан Мбаппе муаллифлик қилди ва шу тариқа ўзининг ЕЧЛдаги голлари сонини 15 тага етказиб олди.

Эътиборлиси, 20 ёшли Мбаппе қўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида 15 та гол урган энг ёш футболчига айланди.

Маълумот учун, бундан аввалги рекорд “Барселона” форварди Лионель Мессига тегишли эди. Аргентиналик футболчи ЕЧЛда дастлабки 15 та голини киритганида 21 ёш 288 кунлик эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!