Мбаппе
Ads

Франциянинг “Монако” жамоаси бош мураббийи Леонардо Жардим Франция чемпионати 3-турида “Метц” жамоасига қарши кечадиган баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган 19 футболчи номини маълум қилди.

Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан ҳужумчи Килиан Мбаппе ўрин олмаган. Рашид Геззал эса бу ўйинда “Монако” сафида дебют қилиши мумкин бўлади.

Қуйида таркиб билан таништирамиз.

Дарвозабонлар: Даниел Субашич, Диего Бенальо.

Ҳимоячилар: Камиль Глик, Джибриль Сидибе, Жемерсон, Жорже Марко, Теренс Конголо, Альмами Туре.

Ярим ҳимоячилар: Суаило Меите, Тома Лемар, Фабиньо, Жоау Моутинью, Рони Лопеш, Юри Тилеманс.

Ҳужумчилар: Адама Диакаби, Гидо Каррильо, Рашид Геззаль, Радамель Фалькао, Мусса Силла.