Мбаппе Неймар билан қандай муносабатда эканлигига ойдинлик киритди.
Ads

ПСЖ клуби хужумчиси Киллиан Мбаппе жамоадоши Неймар билан қандай муносабатда эканлигига ўз фикрини билдирди.

- Неймар билан жуда илиқ муносабатдамиз. Унинг ПСЖдаги ўрни ҳақида кўп гапирсам бўлади. Шуни таъкидлашим жоизки, ҳамма жамоалар ҳам бундай юлдузли таркибга эга эмас. ”Црвена Звезда”га қарши учрашув биз учун муҳим аҳамиятга эга. Оҳирги вақтларда Неймар машғулотлар ўтказмади, бироқ у каби футболчига бу муаммо туғдирмайди деб ўйлайман.

Тан олиш лозим, “Ливерпуль”га қарши баҳсда биз максимал даражада ҳаракат қилолмадик. Янада кучлироқ ўйин кўрсата олишимизга ишонамиз, - дея Мбаппенинг сўзларидан иқтибос келтиради As нашри.