Мбаппе осиёлик футболчига махсус совға берди (фото)

  • 21 июль, 2022, 13:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Япония терма жамоаси собиқ юлдузи Хидетоши Наката билан учрашди.

Tecno

Машҳур футболчи япониялик ҳамкасбига ўзининг 7-рақам туширилган футболкасини совға қилди.

16583644041252865766

Айни пайтда парижликлар Япония бўйлаб турне ўтказмоқда. ПСЖ кунчиқар юрт жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушмоқда. Хусусан, “Кавасаки Фронтале” билан бўлган баҳсда Кристоф Галтье шогирдлари Лионель Месси ва Арно Калимуэндо голлари эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди.

45 ёшли Хидетоши Наката Европада муваффақиятли тўп тепган осиёлик футболчилардан ҳисобланади. У фаолияти давомида А Сериянинг “Перуджа”, “Рома”, “Парма”, “Болонья” ва “Фиорентина” ва Англия премьер-лигасида “Болтон” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!