Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтиришни хоҳламади
Ads

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе жамоадан кетишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 20 ёшли франциялик футболчи парижликлар билан амалдаги шартномасини узайтиришни рад этган. Бироқ, у “Пар де Пренс”ни бу йил эмас, катта эҳтимол билан келгуси йил тарк этади.

Таъкидлаш керакки, Мбаппе учун асосий даъвогар Мадриднинг “Реал” клуби ҳисобланади.

Маълумот учун, Мбаппе ПСЖ сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 87та ўйинда майдонга тушди ва 60та гол ҳамда 32та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.